Home 🎬 Bollywood 🎵 Pakistani 🎤 English Pop

Xush soat edi

👤 Og'abek Sobirov 🎼 Nasihat qo'shiqlar (Live) ⏱️ 11:31
🎵 1813 characters
⏱️ 11:31 duration
🆔 ID: 15994465

📜 Lyrics

Хуш соат эди ваҳ не замону-зиман эрди,
Ул маҳлиқоға караму лутф-фан эрди,
Жон эрди анинг пайкари жоним бадан эрди,
Ўткан кеча ман эрдиму ул сийм тан эрди,
Гулшан тўрида масканимиз бир чаман эрди.
Ёрим бу кеча мен сориға келгали мойил,
Васл оятидин бўлди манинг шаънима нозил,
Булбул эди уйқуда доғи гул эди ғофил,
Гулбун аро икки кишиға сиғгуча манзил,
Булбул била иккимиза гулдек ватан эрди.
Гулгун май ичиб бизни қилиб сарви сарафроз,
Пайдор-пай сунмоғидин айлабон эъзоз,
Лаъли берибон жон олибон чашми фусунсоз,
Маст айлади гоҳ ноз гоҳ арбада оғоз,
Кўксим каби чок ўлғон анга пираҳан эрди.
Хуршидини еткурди бутун чархи забардаст,
Жон бирла бадандек берибон ҳар ера пайваст,
Лаъли майидин ичгач ўлуб тупроқ уза паст,
Мен доғи юзимни кофипойиға қўюб маст,
Гул барг уза киприкдин агарчи тикан эрди.
Зиндону-фироқ ичра ебон заҳар ичиб қон,
Юз қатла ҳаѐтидин ўлуб ранжа анга жон,
Васл оқшомида сурса Нишотий каби даврон,
Ҳажр эмди Навоийни гар ўлтурса не армон,
Бунчаки мурод анга баъваж ҳе-ҳасан эрди.

⭐ Rate These Lyrics

Average: 0.0/5 • 0 ratings